Ҳиндистон делегацияси Кобулга келди
Бу “Толибон” ҳокимиятни эгаллагандан сўнг Деҳли томонидан жўнатилган биринчи делегация.

Ҳиндистон ТИВ делегацияси Кобулга ташриф билан келди. Бу ҳақда мамлакат ташқи сиёсий идораси маълум қилди.
Ташрифдан мақсад – Афғонистонга жўнатилган гуманитар ёрдам билан боғлиқ жараёнларни кузатиш. Шу билан бирга ҳинд дипломатлари “Толибон”нинг юқори мартабали амалдорлари билан музокара ўтказади.
Бундан ташқари, инсонпарварлик ёрдами тақсимоти билан шуғулланаётган халқаро ташкилотлар вакиллари билан ҳам учрашув белгиланган. Ҳиндистон дастур ва лойиҳалари амалга оширилаётган жойларга бориш режалаштирилган.
ТИВ маълумотларига кўра, Нью-Дели шу кунга қадар Афғонистонга 20 минг тонна буғдой, 13 тонна дори-дармон ва 500 минг доза коронавирусга қарши вакциналардан иборат гуманитар ёрдам етказганини қайд этган.
Бу толиблар ҳокимиятни эгаллагандан сўнг Ҳиндистон томонидан келган илк делегация бўлади.
Аввалроқ Афғонистон ташқи ишлар вазифасини в.б. Амир Хон Мутаққий Деҳлини Кобулдаги элчихонасини қайта очишга чақирганди.







